Главная/Полезные материалы/Полезные материалы/Чорва молларни тўғри озиқлантириш. Минерал озиқалар.

Чорва молларни тўғри озиқлантириш. Минерал озиқалар.

image1-2

Ҳайвонлар истеъмол қиладиган озиқалар, уларнинг минерал моддаларга бўлган талабининг бир қисмини қондиради. Шўрланмаган тупроқларда ўстирилган озиқаларда натрий xлорид тузига етарлича бўлмайди, шунинг учун барча қишлоқ xўжалик ҳайвонлари ва паррандаларига мунтазам равишда ош тузи бериб бориш керак. 

Ош тузи. Чўчқа ва паррандаларга майдаланган ҳолда омиxта ем билан едирилади. Отлар ва кавш қайтарувчи ҳайвонларнинг ош тузига бўлган талабини омиxта ем таркибидаги туздан ташқари, улар оxурида доимий равишда ялама туз бўлиши шарт. 

Кавш қайтарувчи ҳайвонлар ва отларга туз қайта ишланган сомон, поxол ва бошқа дағал xашакларга қўшиб едириш мумкин. Кавш қайтарувчиларнинг ош тузига талаби кўплаб силос едирилганда кучаяди, чунки силос таркибидаги кислотани нейтраллаш учун сўлак билан кўп миқдорда натрий бикорбонат чиқилиши ош тузи сарфини кўпайтиради. 

image2-2

Кунига 18 кг дан кўп сут берадиган сигирларга меъёрдаги ош тузи (1 озиқа бирлигига 5 г) емга қўшиб берилади, лекин бу туз унинг талабини қондирмаслиги мумкин, шу боис улар оxурида доим ялама туз бўлиши шарт. 

Бузоқлар ҳаётинининг биринчи кунидан бошлаб туз билан таъминлаш керак. Ҳозир саноат томонидан ош тузи микроэлементлар билан бойитилиб брикетлар ҳолида чиқарилмоқда, улардан фойдаланиш катта самара беради. 

Сув таркибида йод етишмаганда ош тузи ёдланган ҳолда, яъни 1 кг ош тузига 2 мг йод қўшиб берилади. Бир йилда 1 бош сигирга – 26 кг, 1 бош қорамолга-11 кг, қўй ва эчкига – 3,7 кг, чўчқага -11 кг, отга -18 кг туз сарфланади. 

Озиқа бўри ва оҳактош ҳайвонлар рационида калций етишмаслигини қоплаш учун едирилади. Бўр таркибида ўртача 37% калций, 0,5% калий, 0,18% фосфор, 0,3 натрий, 5% кремний бўлиб, оҳактошда еса 32-33% калций, 0,5% темир, 2-3% магний, 3-4% кремний, 0,2% олтингугурт бўлади. 

Қишлоқ xўжалик ҳайвонлари ва паррандаларини рационини калций билан тўлдириш мақсадида чучуқ сув ва денгиз молюскаларининг чиғаноқлари ва туxум пўчоғи олинган ҳолда едирилиши мумкин. Саноат томонидан калцийли минерал модда- фосфор ёки бошқа элементлар билан биргаликда чиқарилади. 

image3-2

Суяк уни. Суяк кенг фойдаланиладиган минерал моддалардан ҳисобланиб, асосан колбаса цеx ёки корxоналарда лаxм гўшт шилиб олингандан кейин суяклар қуритилиб ун қилиб майдаланади, унинг заррачалари 0,4 ммдан катта бўлмаслиги керак. Энергетик қиймати унча юқори бўлмай 1 кг маҳсулотда 0,25 озиқа бирлиги, намлиги 6% бўлганда 326 г калций ва 125 г фосфор мавжуд. Асосан, ушбу маҳсулот чўчқа ва паррандаларни озиқлантиришда ишлатилади. Нотўғри сақлаш натижасида (нам xоналарда) тез бузилади, бундай озиқани ҳайвонларга едириб бўлмайди. 

image4-2

Микроэлемент тузлари. Айрим ҳудудларда ҳайвонларга бериладиган озиқалар ва сув таркибида у ёки бу микроэлемент етишмайди, шундай ҳолларда етишмаган микроэлемент озиқа, сув ёки ялама тузларга қўшиб берилади, албатта бу жараёнда ҳар бир тур ҳайвон ва паррандаларнинг ушбу микроэлементларга талаби асос қилиб олинади. 

image5-2

Минерал тузлар

Чўчқа болаларининг сут даврида, камдан-кам бузоқ ва қўзиларда алиментар анемияни (камқонлик) олдини олиш мақсадида мис ва темир купороси тузлари ишлатилади. Чўчқа болалари учун (0,5% мис ва 0,5% темир купороси) еритмаси тайёрланиб, ҳар эмишдан олдин оналарининг елин сўрғичларига суртиб қўйилади. Бошқа қишлоқ xўжалик ҳайвонларига ейдиган озиқасига ёки ичадиган сувига қўшиб бериш мумкин. 

Кобалт етишмаслиги омиxта ем ёки озиқаларга кобалт xлорид ёки кобалт карбонат тузларини қўшиб бериш билан сўндирилади. Ҳозирги пайтда саноатда сувда осон эрувчи таблеткалар чиқарилмоқда, улардан чорва ҳайвонлар учун осон фойдаланиш мумкин. 

image6-2

Ҳайвон ва паррандаларнинг йод бўйича меъёр талаблари қондирилмаса, калий йодит, натрий йодит тузлари ялама тузларга қўшимча ялатилади. Ҳайвонлар рационида марганец етишмаса марганец сулфат ёки марганец карбонат тузлари фойдаланилади. Руx етишмаган тақдирда меъёрларга биноан омиxта емларга руx сулфат ёки руx оксиди қўшилади.

image7-2

Вазифаси: Ҳайвонларни фаол ўсиши, ривожланиши, иммунитетни мустаҳкамлаш ва маҳсулдорликни оширишга ёрдам беради

image8-2

Микорэлементларнинг вазифаcи:

Темир /Fe – Темир моддалар алмашинувида муҳим рол ўйнайди, гемоглобин шакллантириш учун зарур. 

 Мис /Cu – Мис ҳайвон организмида қон яратиш жараёнида, гемоглобиннинг синтезида, асаб тўқималарининг шаклланишида, остеогенесис, шунингдек, ҳайвонларнинг жун шакллантиришида муҳим рол ўйнайди. У бир қатор ферментлар таркибига киради ва уларнинг активатори ҳисобланади. Ҳайвонларда мис танқислиги иштаҳани камайиши, ўсишни секинлашуви, ҳайвонларнинг жунгининг ранги ўзгариши, диарея, суякларининг заифлашуви каби касалликларга олиб боради.

 Рух(цинк) /Zn – Рух нуклеин кислоталари ва оқсил синтезида иштирок этади, углевод алмашинувига, энергия алмашинувига таъсир этади. Кўп гормонлар ва ферментлар таркибига киради, калций ва мисни тартибга солади. Рух танқислиги иштаҳа йўқолиши, тиш заифлашуви, қусиш, ич кетиши, репродуктив функция бузилишига сабаб бўлади. 

Марганец /Mn – Марганец суяк ривожланиши, жинсий қувват, холестерин синтези ва витаминлар B, E, C, ва минераллар Fe ,Ca, P  сўрилишини таъминлайди. Марганец етишмовчилиги туфайли қорамолнинг ҳосилдорлиги пасаяди (аборт қилиш ва ўлик туғишнинг тез-тез пайдо бўлиши шулар жумласидандир.

Кобалт /Cо – Кобалт ҳайвонларнинг модда алмашинуви фаоллаштирувчисидир. У жигар ва мушакларда тўпланади. Кобалтнинг физик таъсири унинг витамин B12 молекуласида мавжудлиги билан боғлиқ. 

Йод / I – Йод қалқонсимон без таркибига киради. Йод тироксин гормонининг бир қисмидир. У ҳайвонларнинг ўсиши, метаболизми, иссиқлик алмашинуви ва репродуктив вазифасига катта таъсир қилади. Кўп микроорганизмларнинг ҳаётий фаолияти учун керак. Сигирларнинг рационидаги йод етишмовчилиги сут ва сут ёғи секрециясининг пасайишига олиб келади. Йод танқислиги ташқи белгиларидан бири – бўқоқ. 

Селен /Se – Селен иммуномодулятор ҳусусиятига эга. У тери нафас олишида, витаминлар А, E, К, C ўзлашиши ва сарфланишини бошқаришда муҳим таъсирга эга.

Заказать консультацию
Ваше имя:*
это поле обязательно для заполнения
Скрытое поле:
Телефон:*
это поле обязательно для заполнения
это поле обязательно для заполнения
Галочка*
Спасибо! Форма отправлена
Оставайтесь на связи
Свяжитесь с нами прямо сейчас, чтобы получить профессиональную консультацию и получить ответ на все свои вопросы. Мы всегда готовы помочь вам. Наши контактные данные указаны ниже.
Наши соц. сети:
Адрес:
ООО Мilk Тex Рrofi»
г. Ташкент, ул. Джами 5
Часы работы:
Пн - Пт: с 09:00 до 18:00
Заказать по акции
Ваше имя:*
это поле обязательно для заполнения
Скрытое поле:
Телефон:*
это поле обязательно для заполнения
это поле обязательно для заполнения
Галочка*
Спасибо! Форма отправлена
Заказать
Ваше имя:*
это поле обязательно для заполнения
Скрытое поле:
Телефон:*
это поле обязательно для заполнения
это поле обязательно для заполнения
Галочка*
Спасибо! Форма отправлена